Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Руни: «Англия плей-оффдаги рақибларга қарши ўйинларда шафқатсиз бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Европа чемпионати 1/8 финали ўйинлари арафасида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди. Инглизларнинг нимчорак финалдаги рақиби Исландия терма жамоаси бўлди. Бу жамоалар учрашуви 27 июнь куни Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьера» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

«Плей-оффда ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ҳа, Исландия бу турнирда дебьютант. Лекин улар ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилишади, бундай рақибга қарши ўйнаш эса ҳамиша қийин. Лекин биз Европа чемпионатидаги ҳар бир учрашувимизда рақибга нисбатан устунлик кўрсатиб келмоқдамиз. Умид қиламанки, плей-офф ўйинида ҳам шундай бўлади. Биз плей-оффда рақибларга нисбатан шафқатсиз бўлишимиз, ўз вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак. Турнирда Европадаги энг кучли жамоалар жамланган. Агар биз турнирни ютишни истасак, хатоларга йўл қўймаслигимиз керак.

Мен ўйнашга тайёрман. Душанба куни келишини интиқлик билан кутмоқдаман.

Исландия, Венгрия ва Шимолий Ирландия турнирдаги иштироки билан барчани ҳайрон қилди. Лекин плей-оффда яхши ташкил қилинган жамоавий ўйин кўрсатиш керак бўлади.

Биз 11-метрлик жарима зарбаларини тепишни машқ қилаяпмизмин? Ҳа. Лекин, ўйин пенальтилар сериясигача узаймайди деб умид қиламан», — деган Англия терма жамоаси сардори Руни.

Қайд этиш керакки, Англия плей-оффда Франция, Италия, Испания ва Германия каби терма жамоалар билан бир сеткадан ўрин олган.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 19:11, 23.06.2016.
Ўқилди: 3779 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.