Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Нодир Қўзибоев: «Футболимиз эмас, футболчиларимиз савияси ошмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Мавсумни омадсиз ўтказаётган «Қўқон-1912» «Водий дербиси»да Фарғонанинг «Нефтчи» клуби меҳмони бўлди. Ундан аввалроқ мураббийлар штабида ўзгариш рўй берганди. Биз Фарғонадаги ўйин олдидан меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Нодир Қўзибоевдан интервью олдик. Ёдингиздами, бу футболчи 2003 йили ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида майдонга тушган эди? Бундан 13 йил олдин ўтказилган ушбу мундиални мухлислар ҳамон яхши таассуротлар билан эслашади. Ўшанда Аргентина, Мали ва Испания ёшларига қарши кечган ўйинлар чиндан ҳам чиройли чиққан эди. Қўзибоев кейинчалик «Пахтакор» сафида ўйнади. Равшан Ҳайдаров бошқарган Ўзбекистон олимпия термасига сардорлик қилди. Легионер сифатида Хитой чемпионатида фаолият юритди.

- Нодир, сизнингча, «Қўқон-1912»нинг олий лигадаги мағлубиятлари сони кўпайиб кетмаяптими?

- Аслида кўп. Қўқон халқи ғалабага ўрганган. Ҳозирда бутун жамоа вазиятни ўнглаш билан банд.

- Мағлубиятлар таҳлил ва муҳокама қилиндими?

- Клуб раҳбарияти ҳозир ҳам шу ҳақда бош қотиряпти. Собиқ бош мураббийимиз Мурод Исмоилов Қўқонда ажойиб жамоа шакллантирмоқчи бўлганди. Менимча, уларга озгина вақт ва омад етишмади.

- Тўғри, натижа учун бош мураббий жавобгар. Лекин футболчилар ҳам қайсидир маънода масъулият ва жавобгарликни зиммаларига олишлари керак. Бу фикрга қўшиласизми?

- Албатта. Бу ерда футболчиларнинг айби ҳам етарли. Мазкур ҳолатда Мурод Исмоилов айбни ўзларига олиб, жамоага омад тилаб, клубни тарк этдилар. У кишининг кейинги ишларига омад тилайман.

- Ҳар икки ўйинда битта гол уряпсизлар. Бу ҳужумлар сони камлигидан дарак беряптими ёки бошқа сабаблари ҳам борми?

- Тўғри, бу жуда паст кўрсаткич. Ўнта учрашувда 5та тўп киритдик. Лекин вазиятни ўнглашимиз учун вақт ҳамда ўйинлар етарли. Жамоамизда тажрибали ҳужумчилар бор. Улар ҳам қўлларидан келганича ҳаракат қилишяпти. Форвардларимиздан кейинги ўйинларда «дубль» ва «хет-трик»лар кутиб қоламиз (кулади).

- Чемпионат савияси ҳақида кўп гапириляпти. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?

- Биласизми, футболимиз савияси ошяпти, лекин футболчиларники эмас. Айтмоқчиманки, ҳар бир ўйинчи профессионаллик даражасини энг юқори даражага чиқармагунича, чемпионатимизда ўсиш бўлмайди. Ҳар бир футболчининг ўз устида ишлаб, етакчи клубларда тўп суришига нима халақит қиляпти? Шунчаки, улар профессионалликка интилишмайди.

- 2003 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг бироз йўқолиб қолдингиз. Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

- Назаримда, жароҳатлар кўпайиб кетди. Айниқса, Хитой чемпионатида тўп сураётган кезларим олган жароҳатим жиддий бўлиб чиқди. Оқибатда, икки йил футболдан четда юришимга тўғри келди. Жароҳатгача Хитой чемпионатида ҳам жуда яхши спорт формасида эдим. Ўша мавсум якунланиши ҳамоно Туркия жамоасига ўтишим керак эди. Лекин ҳаммаси мен истагандек бўлиб чиқмади.

- Бу Туркиянинг қайси жамоаси эди?

- Аниқ эсимда йўқ. Орадан 12 йил вақт ўтди. Туркия клубига ўтишим ҳақида ўша пайт «Пахтакор»да ишлаган агентим Ислом айтган эди. У хитойликлар билан шартномани узайтирмаслигимни маълум қилганди.

- Бундан афсусланасизми?

- Унчалик эмас. Тақдиримдан ҳеч қачон нолимаганман.

- Жорий мавсумдаги иштирокингиз ҳақида нима дея оласиз? Етарлича ўйин амалиётига эга бўляпсизми?

- Қисқача айтсам, бу йил ҳали ҳеч нарсадан кўнглим тўлгани йўқ.

- «Нефтчи»га қарши «Водий дербиси»ни ўтказдинглар. Бу учрашувга тайёргарлик кўриш чоғида қандай натижа кутгандингиз? Янги мураббийлар штаби ҳақида нима дея оласиз?

- Янги штаб, десак бироз нотўғри бўлар. Тоҳир Кападзе Қўқон футболи учун жуда кўп меҳнат қилганлар, яхши натижаларга эришган инсон. Уч йил олдин айнан шу кишининг ташаббус ва таклифлари билан жамоага келиб қўшилгандим. «Нефтчи»га қарши фақат ижобий натижани кўзлаб ўйнадик. Бу клубга ортиқча таъриф шарт бўлмаса керак. Мураббийлар штабида Андрей Фёдоровга Мурод Исмоилов ёрдам беряптилар. Тошкентда амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор»ни бир киши кам бўлиб мағлубиятга учратиш ҳамма жамоага ҳам насиб этавермайди. «Нефтчи» ўз ўйинини топиб олишга уриняпти. Водийлик футбол мухлисларига муросасиз курашларга бой ўйин тақдим этишга уриндик. Фарғонага фақат ғалабани кўзлаб келгандик.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:28, 24.06.2016.
Ўқилди: 4068 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.