Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Темур Турдиев: "Орол" ҳеч қачон рақиблари билан келишмайди"

Баҳо:
+ | -

Биринчи лиганинг биринчи давра сўнги турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Урганчнинг "Хоразм" клубини қабул қилиб, 5:3 ҳисобида зафар қучди. Биз ўйиндан кейин мезбонларнинг ўйновчи бош мураббийи Темур Турдиевни суҳбатга тортдик.

- Ниҳоят йигитлар бир-бирини ўзаро тушуниб, яхши ўйин намойиш қилишмоқда. Ўзингиз гувоҳи бўлган бўлсангиз керак, ёш футболчилар ҳам юқори даражага кўтарилишмоқда. 
- Жамоа кўп гол урмоқда, бироқ шунга ярашада кўп гол ўтказяпти...
- Тўғри айтасиз. Орқа чизиғимизда муаммолар бор. Бу устида ишлаяпмиз.
- Дарвозабон Шарапат борасида нима дейсиз. Оддий вазиятларда ҳам гол ўтказиб юбораётган посбонни ўрнини боса оладиган дарвозабон йўқми?
- Бор албатта. Энди Шарапатга ҳам ишонч билдиряпмиз. Олдинги ўйинда у ўйнамади. Иккинчи посбонимиз ҳам олдинги учрашувда хатога йўл қўйгани учун, бугун унга яна имконият беришга қарор қилгандик.
- "Уз Донг Жу" билан ўйинда шогирдларингиз 6:4 ҳисобида бой беришди. Ўша учрашувда ҳимоячилар жуда қўпол, кулгули хатоларга йўл қўйишган. Ўйин лавҳаларини кўрган мухлислар ўртасида "бу учрашув келишилган" деган гап сўзлар ҳам пайдо бўлди. Бунга муносабатингиз қандай?
- "Орол" ҳеч қачон келишилган ўйинларда иштирок этмайди. Одамлар айтса айтаверади. Хоҳлаган одам бундай гапни айтиши мумкин. Бироқ биз ҳеч қачон рақиб билан келишмаймиз.
- Давралар оралиғида "Орол"да қандай янгиликлар бўлади. Дарвоза ва ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйлаяпсизми?
- Жамоани кучайтирамиз. Бироқ фақат ёшлар билан. 
- Демак, эътибор фақат ёшларга берилади, шунақами?
- Албатта. Бизнинг олдимизда ҳеч қандай вазифа йўқ. Шу боис, бор диққат эътиборимизни фақат ёшларга қаратамиз ва уларни янги даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейинчалик олдимизга вазифа қўйилганда, ўша ёшлар бунга тайёр бўлишади. 


- Бугун "покер"га эришган Наврўз Хаипов ҳақида нима дейсиз
- Наврўз айни пайтда ажойиб спорт формасида. Унга бир иккита жамоалардан таклифлар бор.
- Ўша жамоалар номини ошкор эта оласизми?
- Йўқ, яхшиси бу сир бўлиб қола қолсин. Лекин ўша клублар олий лига иштирокчилари эканини маълум қилишим мумкин.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди
Манба: KRuz.uz

Киритилди: 16:18, 24.06.2016.
Ўқилди: 4764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.