«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг отаси, бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бразилиялик футболчинниг хизматларига «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдириб, Неймарга катта маош таклиф қилишмоқда.
«Неймар «Барселона»га тегишли. Шу боис, ҳар бир таклиф ушбу клуб орқали ўтиши керак. Ўғлимнинг каталонияликлар билан шартномаси бор ва қолган гаплар ортиқча. «Барселона» барчасидан бохабар. Табиийки, Неймар билан боғлиқ миш-мишлар жуда ҳам кўп. Унинг хизматларига қизиқиш билдираётган клублар кўп, лекин биз улар билан музокара олиб бормаяпмиз. Ўғлим "Барселона"да бахтли ва у шартноманинг охиригача ўйнаши лозим.
«Реал» ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу жамоада Неймарни қўлга киритиш имконияти нолга тенг», — дейди футболчининг отаси.