Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Алесандро дель Пьеро: «Голлар чипта сотади, ҳимоя соврин ютади»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро «Скуадра Адзурра»нинг Франция майдонларида ҳужумкор ўйин намойиш қилишига умид боғламоқда. Бу борада у La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида гапириб ўтди.

- ЖЧ-2006да ғалаба қозонганларингга 10 йил бўлди. Ўша чемпионликдан ҳамон фахрланасизми ёки вақт ўтиши билан унутилдими?

- Аксинча, фахр ҳиссиёти ўсиб бормоқда. Жаҳон чемпионатидаги ғалабани унутиб бўлмайди.

- Сиз Италиянинг бутун дунё бўйича элчиларидан бирисиз. Италиялик эканингиздан фахрланасизми?

- Ҳа. Италияга қайтиш истагим катта. У ерда бутун жаҳонда топиб бўлмайдиган нарсалар бор. Бу тарих, табиат, озиқ-овқат ва ажойиб атмосфера.

- Бу мамлакат учун футбол қанчалик аҳамият касб этади?

- Англия ва Испания биздан устунлик қилмоқда. Чунки «Реал», «Барселона» ёки «Манчестер Юнайтед»нинг футболкаларини «Ювентус»никига қараганда кўпроқ учратасиз. Одамлар стадионга борганда шоу кўришни исташади. Италияда эса бу борада муаммолар бор. Аслида, футбол соҳасида унчалик ортда қолмаганмиз. Бироқ кучли футболчиларни харид қилиш учун маблағ етишмаяпти.

- Клубларнинг хорижлик хўжайинлари футболнинг ўсишига ҳисса қўшишлари мумкинми?

- Агар янги пуллар қарзлардан қутулишга ёрдам берса ва топ-клублар билан орадаги фарқни қисқартирса, бу ажойиб вариант. Бироқ умид қиламанки, клубларимизда итальянча руҳият сақланиб қолади.

- Тиаго Мотта 10-рақамни олгани учун кўплаб мунозаралар бўлди.

- Мен рақамлар позицияга қараб бериладиган пайтда футбол ўйнашни бошлаганман. Ўшанда 14-рақамда ўйнардим. Деметрио Альбертини эса 10да. Кейин ўзимиз рақам танлардик ва ҳеч қандай муаммога дуч келмаганмиз. Масалан, Франческо Тотти билан 10-рақамни алиштириб ишлатардик. Танқидлар ҳақида гапирадиган бўлсам, агар бизни турнирдан олдин танқид қилишса, барчаси яхшилик билан тугайди. Антонио Контени билганим учун ҳам шундай деяпман.

- Жанлуижи Буффон, Андреа Барцальи, Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллинилар 2012 йили «Юве»да сиз билан бирга ўйнашган. Уларнинг тўрт йилдан кейин ҳам асосий таркибда бўлишларини кутганмидингиз?

- Улар - ажойиб футболчилар. ЖЧ-2006да Жижи ва Андреалар билан бирга ғолиб чиққанман. Жоржо - ҳақиқий профессионал. Бонуччи ҳам ажойиб футболчи. Демак, уларнинг ҳамон асосий таркибда эканликларидан ажабланмайман.

- Евро-2016нинг фаворитлари кимлар?

- Германия асосий фаворит бўлса керак. Франция ўз уйида ўйнайди. Икки йил олдин уларнинг ўйинлари менга ёққанди. Энди эса янада тажрибалари ошган. Французлар - ҳақиқий ватанпарвар халқ. Кейин Испания бор. Ундан кейин Италия, Англия ва Бельгия терма жамоаларини ҳам унутмаслик керак. Шунингдек, 2004 ва 1992 йиллардаги каби сюрпризлар бўлиши мумкин.

- Ҳимоядан ташқари Италиянинг бошқа чизиқларида ҳам муаммолар борми?

- Ярим ҳимояда Марко Верратти ва Клаудио Маркизиоларни йўқотди. Бироқ Конте вазиятдан чиқиб кетишни билади. Умид қиламанки, ҳужумчиларимиз ўз голларини турнир учун сақлаб қўйишган. Шуни эсда тутинг: голлар чипта сотади, ҳимоя эса совринлар ютади. 2006 йили биз фақат иккита тўп ўтказиб юборгандик.

- Поль Погба Евро-2016нинг юлдузига айлана оладими?

- Ҳаммаси унинг ўз қўлида. Поль ўз майдонида ўйнайди ва етарлича тажрибага эга. Шунингдек, унга нисбатан босим бўлиши ҳам турган гап.

- ЖЧ-2006даги энг эсда қоларли вазият қайси?

- Германияга қарши ярим финал учрашуви. Ўйиндан олдин ҳар хил гаплар бўлганди. Бироқ ўша ўйиндаги ғалаба ажойиб бўлган.

- Италия терма жамоасининг янги устози Жампьеро Вентура ҳақида нима дейсиз?

- Унинг ўзига хос хислатлари бор.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:54, 25.06.2016.
Ўқилди: 3392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.