Кириш Регистрация

Евро-2016. Шимолий Ирландиянинг автоголи Уэльсни чоракфиналга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг нимчоракфинал ўйинида Уэльс терма жамоаси Шимолий Ирландияни кичик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўл олди. Ўйиндаги ягона гол шимолликлар томонидан ўз дарвозасига йўлланди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Лекин Шимолий Ирландиянинг ҳужумлари бироз хавфли бўлди. 22-дақиқада улар ҳисобни очиши мумкин эди. Уорд узоқ масофадан кучли зарба йўллаганида, дарвозабон Ҳенесси қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда ташаббус Уэльс томонига ўтди. Улар дадил ва хавфли ҳужумларни амалга ошира бошладилар.

53-дақиқада Рэмзи ўнг қанотдан жарима майдонига етказган тўпга Воукс яқин масофадан боши билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

Орадан 5 дақиқа ўтгач, Гарет Бэйл чамаси 25 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллаганида, Макговерн ажойиб сакрашда тўпни қайтара олди!

75-дақиқада ҳисоб очилди. Рэмзи тўпни чап қанотдан Бэйлга етказди. У ҳам ўз навбатида тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячи Макоули уни қайтараман деб ўз дарвозасига йўллаб қўйди! Автогол!

Шундан сўнг Уэльс хотиржам ҳимояланди. Шимолий Ирландиянинг эса ҳисобни тенглаштиришга кучи етмади. Уэльс тарихий ғалабани ушлаб қолиб, чоракфиналга йўлланма олди.

25 июнь, Париж, «Парк де Пренс»

Уэльс – Шимолий Ирландия 1:0 (0:0)

Гол: Маколи (75 автогол)

Уэльс – Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Бэйл, Аллен, Ледли (Уильямс, 63), Рэмзи, Гантер, Воукс (Робсон-Кану, 55).

Шимолий Ирландия – Макговерн, Маколи (Маженнис, 84), Эванс, Хьюз, Кэткарт, Норвуд (Макгинн, 79), Дэвис, Даллас, Эванс, Уорд (Вашингтон, 69), Лаферти.

Огоҳлантиришлар: Даллас (44), Тэйлор (58), Дэвис (67), Рэмзи (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 25.06.2016.
Ўқилди: 4653 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик