Европа чемпионатининг нимчорак финали доирасида бўлиб ўтган ўйинда Португалия терма жамоаси қўшимча бўлимларда Хорватияни мағлуб этди.
УЕФА қарорига кўра, ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида португалиялик ярим ҳимояси Ренату Саншеш топилди. У 50-дақиқада Андре Гомешнинг ўрнига туширилганди. Саншеш ғалаба голида бевосита иштирок этганини таъкидлаш лозим.