Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Моуриньонинг омадли таркиблари

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мураббий Жозе Моу-риньо сўнгги 15 йил мобайнида турли клубларда ишлаб, уларни чемпионлик сари етаклай олди. Soccer.ru сайти «беназир» билан муваффақият қозонган «Порту», «Челси», «Интер» ҳамда «Реал» таркибларига назар ташлайди.

«Порту»

Муваффақиятли мавсум: 2003|2004

Ушбу мавсумдаги ютуқлари: Португалия чемпиони, ЕЧЛ ғолиби

Асосий таркиб (4-3-1-2): Байя, Паулу Феррейра, Жорже Кошта, Рикарду Карвалью, Нуну Валенте, Коштинья, Манише, Педру Мендеш, Деку, Карлос Альберто, Дерлей

«Жокерлар»: Дмитрий Аленичев, Бенни МакКарти, Жозе Босингва

Одатда, Моуриньо жамоалари португалиялик мутахассис қўл остидаги иккинчи мавсумдагина максимум имкониятларидан фойдаланишди: Жозе бир йилни ўз ғояларини амалга татбиқ этишга сарфласа, иккинчи кампанияда шогирдларидан бор куч билан ўйнашни талаб қилади. Сўнгра ё ўзи кетади ёки услубидаги камчиликлар намоён бўлишини кутади. Моуриньо қўл остидаги футболчиларнинг бор қувватини «сиқиб чиқаради», шу боис португалиялик мутахассис қўллайдиган усул қанчалик ёрқин кўринмасин, умри қисқа. Ўзига хос норасмий тартиб-қоида Жозе «Порту»да ишлаган даврдан буён амалда қўлланмоқда: «аждарлар» билан дастлаб Португалия чемпионлигини қўлга киритди, Португалия кубоги ва УЕФА кубогида зафар қучди. Кейинги мавсум янада муваффақиятли кечиб, клуб ўз тарихида илк марта ЕЧЛда ғолиб чиқди. Жамоа ўзаги вақт ўтгани сайин шаклланиб борди, 2003 йилнинг ёзида келган Карлос Альберто ва Педру Мендеш эса ўйинни янада кучайтиришди. Чемпионлар Лигаси финалида «Монако»га қарши баҳсни бошланғич таркибда бошлаган бу футболчилар кейинги мавсумларда ўша йилги барқарорликни сақлаб қолишолмади. Финалдаги биринчи гол муаллифи маълум муддат Бразилия клубларида кезди, кейинроқ Германиянинг «Вердер» клубида ўйини қовушмади. Мендеш эса ЕЧЛдаги ғалабадан кейиноқ «Тоттенхэм»га ўтди, бир мавсумнинг ўзидаёқ бошланғич таркибдаги ўрнини йўқотиб, «Портсмут»га ўтиб кетишга мажбур бўлди.

«Челси». Дастлабки уриниш

Муваффақиятли мавсум: 2005|2006

Ушбу мавсумдаги ютуқлари: Англия чемпиони

Асосий таркиб (4-3-3): Чех, Паулу Феррейра, Жон Терри, Рикарду Карвалью, Дель Орно, Макелеле, Эссьен, Лэмпард, Роббен, Дафф, Дрогба

«Жокерлар»: Вильям Галлас, Жо Коул, Эйдур Гуд­йонссен, Эрнан Креспо

Кўрсаткичлардан бироз қочадиган бўлсак, Жозенинг Англиядаги илк мавсуми кейингисидан омадлироқ кечди, дейишга асос бор. ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди, Лига кубоги соҳибига айланди. Шунга қарамай, айнан иккинчи кампанияга назар ташлаймиз, зеро таркиб таҳлилига кўра, ушбу мавсум самаралироқ кечгани ойдинлашади. Қолаверса, Чемпионлар Лигаси «плей-офф»ининг дастлабки раундидаёқ «Челси» турнирнинг бўлажак ғолиби - «Барселона» билан тўқнаш келди. Қуръа бунчалик шафқатсизлик қилмаганида, «кўклар» мусобақада узоқроққа боришлари эҳтимолдан холи эмасди. Нима бўлганда ҳам, Жозе унвонни сақлаб қолди, жамоа таркиби эса айнан шу даврда ажойиб тарзда шаклланди. Кейинчалик сафга Эшли Коул, Михаэль Баллак ҳамда Андрей Шевченко каби футболчилар қўшиб олинганига қарамай, Моуриньонинг бу галги уринишида «Челси» бошқа чемпион бўлмади.

«Интер»

Муваффақиятли мавсум: 2009|2010

Ушбу мавсумдаги ютуқлари: Италия чемпиони, Италия кубоги соҳиби, ЕЧЛ ғолиби

Асосий таркиб (4-2-3-1): Жулио Сезар, Майкон, Лусио, Самюэль, Занетти, Тиаго Мотта, Камбьяссо, Снейдер, Пандев, Это~О, Милито

«Жокерлар»: Деян Станкович, Марко Матерацци, Салли Мунтари, Марио Балотелли

Моуриньо айнан «Интер»да 4-2-3-1 схемасини фаол қўллай бошлади, ўз навбатида, Италияда ишлаш чоғида «Порту»да асқотган 4-3-1-2 ҳамда «Челси»да фойдаланган 4-3-3 тактик услубига ҳам таянди. «Беназир» «нерадзурри» билан «А» серияда муваффақият қозонди. Асосийси, Жозе «Жузеппе Меацца»га манзур келадиган таркибни шакллантирди ва натижада Чемпионлар Лигаси ғолиблиги қўлга киритилди. Ибрагимович ва Максвелл «Барселона»га ўтиб кетишган бўлсада, кейинчалик амалга оширилган харидлардан сўнг «Интер» сезиларли тарзда кучайди. Биринчидан, Лусио ҳамда Вальтер Самюэль марказий ҳимояда тартиб ўрнатишди. Иккинчидан, «Женоа»дан ташриф буюрган Тиаго Мотта ва Диего Милито ўз нуқталарида асосий ўйинчиларга айланишди. Қолаверса, Это`О, Пандев ва Снейдер келгач, ҳужум гуруҳи 100 фоизга янгиланди. Моуриньо «Интер»да фаолият юритаркан, биринчи ва иккинчи мавсумлар оралиғида асосий таркибнинг ярмидан кўпини алмаштирди. Натижа ўзини узоқ куттирмади - жамоа Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

«Реал»

Муваффақиятли мавсум: 2011|2012

Ушбу мавсумдаги ютуқлари: Испания чемпиони

Асосий таркиб (4-2-3-1): Касильяс, Арбелоа, Рамос, Пепе, Марсело, Хаби Алонсо, Хедира, Озил, Ди Мария, Криштиану Роналду, Бензема (Игуаин)

«Жокерлар»: Кака, Лассана Диарра, Фабиу Коэнтрау

Моуриньонинг «Реал»даги фаолияти ҳақида турлича фикрлар янграйди, аммо айнан Жозе қўл остида «Қироллик клуби» сўнгги саккиз йилдаги чемпионлик совринини қўлга киритди, ЕЧЛ ярим финалигача стабил ўйин намойиш этишга одатланди. Айтиш жоизки, португалия­ликнинг Мадридда қўйган пойдевори кейинчалик Анчелотти ва Зиданга асқотди. Хусусан, Моуриньо шогирдларидан беш нафари 2011|2012 йили сов­рин ютишди, ҳамон «Реал»нинг асосий таркибида майдонга тушишмоқда, «Атлетико»га қарши кечган ЕЧЛ финалини дастлабки дақиқалардан бошлашди. Жозе «Сантьяго Бернабеу»да 4-2-3-1 схемасига қатъий амал қилди. Бу услубга Кака мос тушмади, қолаверса, «беназир»нинг қарашларига муносиб марказий ҳужумчи етишмади. Шу боис, Бензема ва Игуаин галма-галдан ўрин алмашишди.

«Челси». Иккинчи уриниш

Муваффақиятли мавсум: 2014|2015

Асосий таркиб (4-2-3-1): Куртуа, Иванович, Жон Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас, Виллиан, Оскар, Азар, Диего Коста

«Жокерлар»: Курт Зума, Петр Чех, Лоик Реми, Жон Оби Микел, Филипе Луис

Моуриньонинг Лондондаги дастлабки фаолиятида ҳамроҳлик қилган футболчилардан фақатгина Жон Терри қолган, Петр Чехни эса ўзи захирага жойлаб, кўпроқ Тибо Куртуага ишонч билдирди. Бельгиялик посбон ва яна бир собиқ «матрасчи» Диего Костани ҳисобга олмаганда, Жозе «Стэмфорд Бридж»га қайтишини чемпионлик таркибини тузиш билан нишонлади. Одатдагидек, иккинчи кампания ажойиб чиқди, учинчисида эса омаднинг португалиялик мутахассисдан қай тариқа юз ўгиргани барчага маълум.

 Soccer.ru - А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:28, 26.06.2016.
Ўқилди: 14628 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

U23 Осиё кубоги. Бугун Олимпиада йўлланмасини ҳал қиладиган ўйин бор! [5667]

Тимур Кападзе: «Индонезияга қарши ўйин учун режамиз бор» [4900]

Sport TV'да 29-апрель куни U23 Осиё кубоги, Ўзбекистон кубоги ва «Барселона» иштирокидаги ўйин трансляцияси бор [4418]

"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи аллақачон Салоҳ борасида қарор қабул қилган [3504]

«Эл-класико»нинг Ла лигага «қора» томони [3166]

А Серия. "Кальяри" "Женоа"га қарши қайдномасини эълон қилди (фото) [2962]

Шин Тэ-Йонг: «Ўзбекистонга нисбатан бир кўпроқ дам олганимиз бизга устунлик бермайди» [2485]

Левандовски ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчилари кимлар эканлигини айтди [2389]

"Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога" – Виллаш-Боаш “Порту”ни 42 йил бошқарган одамни ҳокимиятсиз қолдирди [1740]

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши асосий таркиби эълон қилинди (фото) [1648]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.