Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Ҳарт Евро-2016 нимчорак финалида Исландиядан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) фикрларини билдирди.
"Исландия ҳақида барча маълумотга эга эдик. Аммо бугун биз футбол ўйнамаганга ўхшадик. Мен аниқ ўйнамадим. Бу истакнинг йўқлиги эмас, хоҳиш бизда юқори эди. Биз яхши ҳолатда эдик, аммо ўхшамади.
Энди бизни қаттиқ танқид қилишади, бунга лойиқмиз. Англия футболини ўз жойига қайтаришга ҳаракат қиламиз", - Ҳарт.