Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Геннадий Кочнев «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Нурафшон» (1:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Геннадий Кочнев учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шундай таассуротки, «Нурафшон» бир киши кам бўлиб ёмон эмас, аксинча яхшироқ ўйнагандек туюлди…

- Чиндан ҳам биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин анча яхши ўйин намойиш эта бошладик. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам биз камчилик бўлиб ўйнаяпмиз. Сўнгги турда Зоминда ҳам икки киши кам бўлиб қолиб, якунда мағлубиятни тан олгандик. Бугун ҳам четлатиш бўлди. Бунда мен ҳакамнинг айбламайман, чунки футболчимиз чинданам икки вазиятда анча қўпол ўйин намойиш этди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, камчиликда тўп суриб ҳам имкониятимиз бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Йигитлар ирода кўрсатишди, майдонда бор кучларини сарф этишди. Уларга эътирозим йўқ.

- Ушбу баҳсни «Нурафшон» учун мавсумдаги энг оғир ва муҳим ўйин деса бўладими?

- Муҳим баҳслардан бири эди. Энг оғир учрашувлар сирасига ҳам киритиш мумкин. Жорий мавсумда 3-4 мана шундай ўйинлар бўлди. Очко ишлашимиз керак бўлган аксарият ўйинларда афсуски очколарни йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди.

- «Нурафшон» биринчи даврани кучли бешликда якунламоқда. Бу қониқарли натижами?

- Жамоамиздаги бир қатор муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги натижамиз қониқарли. Чунки, бир қатор жамоалар сингари бизда ҳам молиявий муаммолар учраб турибди. Муаммолар жамоа натижасига таъсир этмоқда. Бундай шароитда бутун жамоани бир мақсад сари бошлаш ҳар қанча қийин бўлмасин, йигитлар ҳар учрашувда бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Уларга раҳмат дейман.

- Йил бошида жамоанинг олдига Олий Лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу мақсад ўзгармайдими?

- Асло, биз йил бошидаги вазифамиз - Олий Лигага чиқиш учун курашишда давом этамиз. Тўғри, муаммоларимиз бор, аммо умид қиламанки биринчи давра якунидан кейин бу борада ижобий ўзгаришлар бўлади. Чунки, вилоятимиз раҳбарияти жамоага ёрдам беришини айтган.

- «Нурафшон» Биринчи Лиганинг барқарор клуби сифатида гавдаланаётган эди…

- Сизга шуни айтишим мумкинки, «Нурафшон»нинг молиявий ҳолати Биринчи Лигадаги энг ёмонларидан бири.

- Биринчи давра ҳақида қисқача…

- Клубимиз ҳозирда 4-ўринда бўлсада, биз аксарият ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик. Яъни, бироз яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Аммо клубдаги ҳолатни инобатга олиб айтганда, даврани ҳозирги ўринимизда якунлаш ёмон натижа эмас.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:35, 28.06.2016.
Ўқилди: 3908 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.