Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Анвар Ғофуров: «Мендан яхшигина география ўқитувчиси чиқарди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон 25-миллий чемпионати олий лига баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб боряпти. Бу йил чемпионлик учун «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларининг кураш олиб боришлари турдан-турга ойдинлашмоқда. Бугун миллий чемпионатимиз баҳслари эмас, аксинча, «қалдирғочлар»нинг тажрибали ҳимоячиси Анвар Ғофуровнинг болалик йилларига сайёҳат уюштирамиз. Футболдан ташқари қизиқишлари, бўш вақтини қандай ўтазиши, футболни танламаганида қайси касб орқали рўзғор тебратиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб оламиз.

- Анвар, қарши бўлмасангиз, суҳбатимизни футболга кириб келган илк йилларингиздан бошласак. Нима учун айнан миллионлар ўйинини танлагансиз?

- Танловимнинг асосий сабабчиси - падари бузрукворим. Ўғил фарзандим туғилса, албатта, футболчи бўлади, деб ният қилган эканлар. Отамнинг орзуларини рўёбга чиқарганимдан хурсандман. Мендан ташқари акам ҳам футбол ўйнаган. 17 ёшида Самарқанднинг «Динамо» клуби асосий таркибида илк бор майдонга тушган. Оилавий муҳит таъсирида футболни касб сифатида танлаганман. Биринчи мураббийим - Валерий Маковенко. Дадам шу мураббийнинг қўлига топширганлар. Валерий Ивановичдан бир умрга миннатдорман. Ҳамон эсимда, биринчи профессионал шартномамни Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан имзолаганман. Ўша пайтдаги ҳаяжонни сўз билан тасвирлаб беролмайман. Чунки илк бор профессионал шартнома имзолаш - чинакамига футболчи бўлдингиз, дегани. Ўшанда иккинчи лига жамоасида ўйнардим. Аҳамиятлиси, қуйи дивизиондан тўғридан-тўғри олий лига клубига ўтганман.

- Сизга «Пахтакор»да тўп суриш бахти насиб этган. Бу трансфер қандай амалга ошганди?

- 2000 йиллар бошида «Пахтакор» клуби негизида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шакллантирилган. Энг кучли футболчилар шу жамоага таклиф этилгандилар. Ўша пайт аксарият футболчилар қатори мен ҳам «шерлар» сафига кўчиб ўтганман. 2002 йили «Пахтакор» билан ҳам чемпионат олтин медали, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритдим. Мен учун жуда ҳам омадли мавсум бўлганди. Бу клубда ўйнаш орқали отамнинг орзуларини рўёбга чиқаргандим.

- «Пахтакор»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлганди?

- Виктор Жалилов «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинлангач, мени шу клубга ижарага беришди. Виктор Романович имкониятларимни яхши биларди. Павел Бутенко ва Виталий Жалилов билан Наманганга йўл олгандик.

- Фаолиятингиз давомида «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Динамо», «Пахтакор», «Бунёдкор» жамоаларида ўйнадингиз. Сиз учун ана шу клублардан қайси бири қадрлироқ?

- Бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатолмайман. Чунки ҳар бир жамоада нимадир ўрганганман. Масалан, профессионал футболчи сифатидаги фаолиятим «Сўғдиёна»да бошланган. «Пахтакор» таркибида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлдим. «Бунёдкор» сафида Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнадим, чемпионликка эришдим, кубок соҳибига айландим.

- Қайси мураббийлар билан ишлаш сиз учун ёқимли бўлган?

- Мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга ташаккур билдираман. Ҳеч бирларини алоҳида кўрсатмайман. Шу даражага етиб, футбол орқали озми-кўпми танилишимга сабабчи бўлган устозларимдан бир умрга миннатдорман.

- Бугунги кунда бутун дунёда «Барселона» ва «Реал» клубига мухлислик қиладиганлар сони ортиб боряпти. Бу икки жамоа ўртасидаги «эль-классико»ларда дунё футболи ишқибозлари иккига ажралишади. Сиз қайси жамоа мухлисисиз?

- «Барселона» мухлисиман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам каталонияликларга ишқибозлик қиламан. Табиийки, Мессининг ўйинларини мириқиб томоша қиламан.

- Мабодо футболчи бўлмаганингизда, қайси касб орқали рўзғор тебратардингиз?

- Билмадим, балки ўқитувчи бўлардим. Болаларга географиядан барс берардим. Бу фан бўйича мактабда аъло баҳога ўқиганман.

- Бошқа спорт турларига ҳам қизиқасизми?

- Албатта. Кўпроқ бокс ва эркин кураш баҳсларини кузатиб бораман.

- Бўш вақтингизни қандай ташкил этасиз?

- Кўпроқ оилам даврасида бўламан. Фарзандларим билан бирга шаҳримиз бўйлаб сайрга чиқаман. Китоб ўқийман: Умар Ҳайём асарларини севиб мутолаа қиламан. Шунингдек, балиқ овини яхши кўраман. Телевизор орқали жаҳон спорти янгиликларини кузатиб бораман. Тарихий фильмлар эса жону дилим.

- Демак, оилангизга ҳам вақт ажратасиз...

- Албатта. Лекин ўзингиз биласиз, футболчиларнинг кўп вақти уйдан ташқарида ўтади. Узоқ муддатли сафарларга кетишга тўғри келади. Таътил беришган вақтда фарзандларим билан Самарқандга тез-тез бориб турамиз. Рафиқам аввал футболга қизиқмас эди. Тўйимиздан кейин барчаси ўзгарди (кулади). Ҳозир Тошкентдаги ўйинларимизга томоша қилиш учун келади. Оила аъзоларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлашади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:55, 29.06.2016.
Ўқилди: 4802 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.