“Зенит” ҳужумчиси Халк “Шанхай Теллэйс” клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Хитойга етиб келди.
Аввалроқ, “Зенит” 29 ёшли футболчисини 56 млн евро ҳамда бонус сифатида тўланадиган 2 млн евро эвазига сотишга рози бўлгани маълум қилинган эди. Ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, Халк “Шанхай Теллэйс”да йилига 20 млн евро маош олади.