«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Манбага кўра, манкунианликлар "кўк-анорранглилар"га футболчининг трансфери юзасида янги таклиф юборишди. Аммо каталонияликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Неймарни сотишмоқчи эмас, жамоа ҳуқуқшунослари имкон қадар тезроқ ҳужумчи билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Аввалроқ Неймарнинг хизматларига «Реал» ва «ПСЖ» ҳам қизиқаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқатилганди. Футболчининг отаси Неймарни «Реал»га ўтиш имкониятини нолга тенглаштирганди. Ўйинчининг «Барселона» билан шартномаси 2018 йилда якунига етади.