Футбол юлдузлари турли соч турмакларини урфга киритиш билан бирга антиқа соқол қўйиш борасида санъат юлдузларидан қолишмайди. Қуйида нафақат тўп тепиши, балки соқоли билан ҳам мухлис ва мухлисалар эътиборига тушган футболчилар билан сизни таништирамиз.
Хаби Алонсо
Хаби Алонсонинг малла соқоллари унга янаям жиддийлик ва салобат бахш этган, шундай эмасми?
Роберт Пирес
«Арсенал» мухлисалари Робертнинг ўйинини яхши ёдда сақлаб қолишган. Бироқ бунақа соқолнинг тезроқ унут бўлишини исташган бўлса, ажаб эмас.
Майкл Оуэн
Баъзида гўдаклар отасига ўхшаш учун унинг кийимларини кийиб олиши мумкин. Бироқ Майкл Оуэн отасининг мўйловини ҳам ўмаришни эплаган кўринади. Унга мўйлов худди ёш болага ўрнатилгандек ярашмаган. Яна ким билсин?
Андреа Пирло
Андреа Пирло соқол ўстиришдан олдин Чак Норриснинг ашаддий мухлиси бўлган чамаси.
Олаф Мелльберг
Олаф Мелльберг бунақанги соқол билан худди қадимги викингларни эслатади. Фақатгина унинг қўлига тўп эмас, эски қурол-аслаҳа тутқазиб қўйишса бўлгани.
Алан Корк
Алан Корк бу палапартиш соқоллар билан миллионер футболчи эмас, пулсиз, уйсиз қолган безорига ўхшаб кетади.
Жорж Бест
Жорж Бестнинг бу қиёфаси Робинзон Крузо ролини ижро этишга жуда ярашади. Балки, Жумавой ҳам футболчилар орасидан топилиб қолар.
Серхио Батиста
Баъзи эркаклар ўзига қараб юришни ёқтиради. Баъзлари эса бу ишни табиатнинг ўзига топшириб қўяди. Батиста иккинчи тоифага мансуб эркаклардан.
Волкан Демирель
Волкан қуюқ ўрмонзорни эслатувчи бу соқолидан воз кечганида, жамодошлари аза очишганди.
Жибриль Сиссе
Сиссенинг соқоллари, аслида, алоҳида мавзу сифатида ёритишга арзийди. У соқолларини не кўйларга солмайди дейсиз.
Абель Хавьер
Хавьер бемалол Сиссе билан соқол борасида баҳс юрита олади. Агар яна бу оппоқ соқолларини ўстирса, Санта-Клаус ҳам унга ҳавас қилиши аниқ.
Алекси Лалас
Лалас бу соқол билан футболчи эмас, кўпроқ кўча байкерлари ва рэп мусиқачиларга ўхшаб кетади.
Брайан Килклайн
Брайан Килклайн Дон казакларининг ўзгинаси. Бошқа таъриф бўлиши мумкин эмас.
Петер Дистль
Петер Дистль бу кўриниши билан дарвозасига яқинлашган ҳар қандай футболчини чўчитиб юборгани аниқ. Унинг соқол турмаги «тош даври» деб аталса керак.
Маттиас Хольст
Ҳали қирққа чиқмаган Маттиас бу соқоли билан ўрмон қўриқчи чолига ўхшаб кетади.