Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Марадона: Англия Еврони тарк этиши сенсация эмас, бу жамоада истеъдодлар ва иштиёқ кам

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Марадона Англия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги иштирокига танқидий муносабат билдирди.

"Менинг буни сенсация деб қабул қилмаганим сенсация. Исландияликлар ўйинни назорат қилишди ва рақибларни майдон бўйлаб бесамар югургилашга мажбур қилди, инглизлар рақибга қарши қандай чора кўришни билмай қолишди. Англиянинг турнирни тарк этиши сенсация эмас. Уларга истеъдодлар ва характер етишмайди.

Мен Исландия Франция тўсиғидан ҳам ўта олса, унда ҳайратга тушишим мумкин. Бу кичик мамлакат катта турнирда ўзига хос ҳодисага айланди", - дея Марадонанинг сўзларини келтиради Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Англия турнирнинг нимчорак финалида Исландияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Англия терма жамоаси охирги марта 20 йил муқаддам халқаро турнирда совриндор бўлганди. Ўшанда, 1996 йили Европа чемпионатининг бронза медаллари қўлга киритилганди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:20, 01.07.2016.
Ўқилди: 3920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик