«Милан» клубининг ҳужумчиси Луис Адриано фаолиятини «Зенит» клубида давом эттириши мумкин.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клубнинг янги бош мураббийи Мирча Луческу 29 ёшли футболчини жамоага таклиф қилмоқчи. Луческу у билан «Шахтёр» клубида бирга ишлаган эди.
Бразилиялик ҳужумчи «Милан»ни қишда тарк этиши мумкин эди. Бироқ Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби билан шахсий шартнома борасида келишолмади.