«Лестер» ярим ҳимоячиси Нголо Канте «Челси»га ўтмоқчи, дея хабар тарқатди Telegraph нашри.
Манбага кўра, футболчи "кўклар" бош мураббийи Антонио Конте билан ишлашни афзал билмоқда.
Кантега «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда, аммо у «Челси» вариантини танламоқчи. Лекин бу ҳали якуний қарор эмас.
Кантенинг «Лестер» билан тузган шартномасида футболчининг товон пули сифатида 20 миллион фунт кўрсатилган. Шу билан бирга ярим ҳимоячига бериладиган энг яхши таклифни кўриб чиқиш ҳуқуқини "Лестер" ўзида сақлаб қолган. Шу боис, "Челси" футболчини қўлга киритиш учун 20 миллион евродан кўпроқ тўлашлари керак бўлади.
«Лестер» июнь ойида Кантега янги шартнома ва ҳафтасига 100 минг фунт таклиф қилганди. Аммо «Челси»нинг таклифини қабул қилиш мақсадида футболчи жамоанинг таклифни рад қилмоқчи.