Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

Мустафо Байрамов: “Мухлисларимизга муносиб совға тайёрладик”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Андижон” (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Қўлга киритилган ғалаба ва берилган кўрсатмаларини тўлиқ бажаришгани учун йигитларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. “Навбаҳор” таркибида мана шундай футболчилар борлигидан фахрланаман. Улар майдонда бор кучларини беришди. Ўйиндан олдин Ҳайит байрами арафасида мухлисларимизга ютуқ орқали байрамга муносиб совға тақдим этишни футболчиларга айтиб ўтгандим. Шундан келиб чиққан ҳолда учрашувга жанговор руҳда етиб келгандик.

Ўз навбатида 90 дақиқа давомида жамоамизни қўллаб қувватлаб турганликлари учун ишқибозларимизга ҳам раҳмат айтаман. Майдонда мухлисларимиз ҳурмати учун ҳаракат қилиб, ғалаба қозондик. “Андижон” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман. Бугун рақиб футболчилари яхши бир яхлит жамоа эканликларини амалда намойиш этишди. Иккинчи даврага тайёргарлик режаси ҳақида гап кетганида, жамоа аъзолари бир ҳафталик таътилга чиқишади. Шундан кейин машғулотларга киришилади.

Дастлабки йиғинни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўтказишни режалаштирилмоқда. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи эса пойтахтда олиб борилади. Йиғин давомида назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган"- деди Байрамов. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:28, 01.07.2016.
Ўқилди: 3266 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик