Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Навбаҳор - Андижон 2:0. Ғалабасиз серияга барҳам берилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон чемпионати 15- тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" клуби билан ўзаро куч синашди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинини "лочинлар" ишончли ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлишди.

Учрашув тўлалигича "Навбаҳор" жамоаси устунлигида ўтди. Андижонликлар дарвозаси олдида яратилган кетма-кет вазиятлар 20- дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Тоҳир Шамситдиновга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг бош ҳакам жарима зарбасини белгилади. Баҳритдинов стандарт вазиятни амалга оширгач Дилшод Жабборов учрашувда ҳисобни очди, 1:0.

Орадан бир дақиқа ўтгач "лочинлар" ҳисобни ўзгартиришди. Тоҳир Шамситдиновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Аъзам Алиев боши билан Хўжаев қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 2:0. Алиев тайм охирида "дубль"ни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ рақиб ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.

Учрашувнинг иккинчи ярмида футболчиларимиз хотиржамликка берилишди. "Андижон" дарвозаси олдида яратилган ҳужумлар эса кўпинча ноаниқ зарбалар билан якун топаверди. 58- дақиқада Акрам Баҳритдиновнинг кучли зарбасини Хуршид Хўжаев қайтарганини таъкидлаш лозим.

Андижонликларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун бир нечта қулай имкониятлар вужудга келганди. Масалан Бобур Акбаровнинг зарбасини Ортиқов қайтарди. Кейинги вазиятда Абдумалик Абдуллаев яқин масофадан боши билан дарвозани ишғол эта олмади. Шу тариқа "Навбаҳор" "Водий дербиси"ни ишончли ғалабага эришди. Бугунги натижадан сўнг жамоамизнинг 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди.

«Навбаҳор» – «Андижон» - 2:0 (2:0). 1 июль. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3277 томошабин. 
Ҳакамлар: З. Қодиров - 8,5, А. Сидоров - 8,3, Д. Сайлалов - 8,3, Р. Копадзе - 8.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
«Навбахор»: 25. Акмал Ортиқов, 4. Ҳайрулла Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборо (10. Алишер Маҳмудов, 69), 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 60), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Муйдин Мамазулумов, 80).
“Андижон”: 46. Хуршид Хўжаев, 3. Даврон Турсунов, 5. Иқбол Бобохонов, 6. Иброҳим Отахонов, 10. Анвар Бердиев, 13. Рустам Аъзамов, 14. Исломбек Исоқжонов (11. Абдумалик Абдуллаев, 46), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуротов, 26. Бахтиёр Қосимов, 89. Бобур Акбаров. 
Голлар: Д. Жабборов (20), А. Алиев (21).
Огоҳлантиришлар: Т. Шамситдинов (7), А. Баҳритдинов (9), В. Павленко (82) – И. Бобохонов (26), И. Отахонов (45+2).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:34, 01.07.2016.
Ўқилди: 2955 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.