Кириш Регистрация

Антуан Гризманн Евро-2016 тўпурарлари орасида пешқадам бўлиб олди

Баҳо:
+ | -

Францияда давом этаётган Европа чемпионатида голлари сонини 4тага етказган дастлабки футболчининг номи аниқ бўлди.

Мезбон терма жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн чорак финалда Исландия дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг турнирдаги тўртинчи голи бўлди. "Атлетико" футболчиси гуруҳ босқичида Албания дарвозасига битта, нимчорак финалда Ирландия дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлганди.

Евро-2016да Димитри Пайет, Оливье Жиру (иккиси — Франция), Гарет Бэйл (Уэльс) ва Альваро Мората (Испания) ҳисобида 3тадан гол бор. Уларнинг орасида Мората ўз терма жамоаси билан турнирни тарк этди. Қолган футболчиларда эса мусобақа тўпурари бўлиш имконияти бор.

Евро-2016 тўпурарлари жадвали билан қуйидаги саҳифада танишишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:24, 04.07.2016.
Ўқилди: 6006 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик