Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жаҳон чемпионатидаги муваффақият

Баҳо:
+ | -

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида йигирма ёшгача бўлган атлетлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари битта олтин, учтадан кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди.

Нуфузли мусобақа ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва спорт жамоатчилиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида мамлакатимиз спортчилари нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда.

Йигирма ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёшларимиз муваффақиятли иштирок этиб, ўзбек спортчилари ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор исботлади.

Дунёнинг 47 давлатидан 250 дан зиёд спортчи иштирок этган чемпионатда иқтидорли полвонимиз Фарҳод Собиров вазни 94 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида иккикураш якуни бўйича 373 килограмм натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Полвонимиз штангани даст кўтаришда 170 килограмм, силтаб кўтаришда эса 203 килограмм натижа билан иккита кумуш медалга ҳам эга бўлди.

Вазни 77 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган Шаҳзод Худойберганов штангани силтаб кўтаришда 184 килограмм натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Вазни 58 килограммгача бўлган қизлар баҳсида Муаттар Набиева штангани даст кўтаришда 95 килограмм, силтаб кўтаришда 112 килограмм, иккикураш якунига кўра, 207 килограмм маррани забт этиб, учта бронза медални қўлга киритди.

– Биз эришаётган бундай муваффақиятлар замирида Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг ўз истеъдодини рўёбга чиқариши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар мужассам, – дейди Фарҳод Собиров. – Мақсадимиз Ватанимиз шарафини халқаро миқёсда янада улуғлаш ва Президентимизнинг, халқимизнинг ишончини оқлашдир. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 00:46, 05.07.2016.
Ўқилди: 6344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.