"ПСЖ" президенти Носир ал-Ҳелайфий парижликлар "Реал" яримҳимоячиси Хамес Родригес билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
"Бу мутлақо ёлғон. Биз Ҳамес билан ҳам, "Реал" билан ҳам музокара олиб борганимиз йўқ", - ишонтирди ал-Ҳелайфий.
Аввалроқ бу футболчига "МЮ", "Мансити" ва "Челси" клублари қизиқаётгани хабар қилинган эди.