Диего Коста бўлажак мавсумда ҳам «Челси» сафидаги фаолиятини давом эттиради.
The Telegraph ахборотига кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи «Атлетико»га қайтиш ниятидан қайтган.
Айни вақтда, «Челси»нинг янги бош мураббийи Антонио Конте Миши Батшуайидан сўнг яна бир ҳужумчини сотиб олиши мумкин.
Бунда гап «Реал Мадрид» 50 миллион фунтга сотмоқчи бўлаётган Альваро Мората ҳақида кетмоқда. Захира варианти сифатида «Саутгемптон» ҳужумчиси Грациано Пелле кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Конте «Лестер» таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте ва «Наполи» марказий ҳимоячиси Калиду Кулибалига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бўлажак мавсумда италиялик мураббий 4-2-4 тактикаси асосида тўп суришни режалаштирмоқда, бунда қанотларда Эден Азар ва Виллиан ҳаракат қилади.