«Фенербахче» ҳужумчиси Робин ван Перси Англия чемпионатига қайтиши мумкин.
Daily Mail ахборотига кўра, 32-ёшли голландияликнинг хизматлари «Вест Хэм» ва «Кристал Пэлас»га таклиф қилинган.
Лондон клублари ван Персини Венсан Янссен («АЗ») ва Кристиан Бентеке («Ливерпуль») трансферларига муқобил сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ «Фенербахче» ван Персини трансферга қўйгани маълум бўлган эди.
Туркия чемпионатида 31 учрашувда майдонга тушган голландиялик футболчи 16 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.