Англиянинг «Сток Сити» клуби «Фенербахче» ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нанини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
«Нани Премьер-лигани жуда эрта тарк этди. У ҳали ҳам юксак истеъдод соҳиби, у Англия олий дивизионининг исталган жамоасида ўйнаб кета олади», — деди «Сток Сити» ёрдамчиси мураббийи Марк Боуэн.
29 ёшли Нани ўтган мавсум «Фенербахче» таркибида 47 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.