«Боруссия» Дортмунд клуби Пьер-Эмерик Обамейянгни қўйиб юбормоқчи эмас, деб айтмоқда немис клубининг ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке.
«Обамейянг ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Унинг 2020 йилгача амал қиладиган шартномаси бор. Гётцега келадиган бўлсак, у кейинги мавсумда “Бавария”да ўйнамоқчи, шунинг учун ҳам уни жамоага таклиф қилиш режамиз йўқ», — деди Ватцке Bild хабарига кўра.