Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон кубоги, чорак финал. Қўқондаги биринчи ўйинда кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

Ушбу жамоаларнинг чемпионат даврасидаги Қўқонда ўтган учрашувида меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўша баҳсда Саламат Қутибоев киритган гол бухороликларга уч очко тақдим этганди.

Бугунги ўйинни эса қўқонликлар кўтаринки руҳда бошлашди. Дастлабки дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. Бунинг натижасида “Бухоро” дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар вужудга келди.

Ҳужумга ўтиб кетган футболчиларимиз кутилмаганда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. 20-дақиқада Баҳодир Пардаев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвозамизни ишғол этди – 0:1.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бурчакдан оширган тўпни Кимсанов боши билан дарвоза томон йўллади. Бироқ Қобулжонов маҳорат кўрсатиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи тайм меҳмонлар учун омадсиз бошланди. Бухороликлар вакили Азиз Ибрагимов 46-дақиқала Аваз Маматхўжаевга қарши ўта қўпол муносабатда бўлгани учун майдондан четлатилди.

Учрашувнинг иккинчи қисмини футболчиларимиз катта иштиёқ билан бошлашди. Бўлим бошида меҳмонлар дарвозаси олдида катта босим вужудга келди. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида вакилларимизга омад етишмади.

65-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Александр Мерзляков жарима майдончаси ичида Авазхон Маматхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам вазиятга яқин тургани сабабли ўн бир мертли нуқтага ишора қилди. Пенальтини эса Носир Отақўзиев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

“Олмалиқ”қа қарши ўйинда Аваз Маматхўжаев асосий таркибдаги дебют учрашувини ўтказганди. Бугун эса Достон Мелиқўзиев асосий таркибдаги биринчи ўйинида майдонга тушди.

Иккинчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган вакилларимиз рақиб футболчиларини анча шошириб қўйишди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб таҳликали вазиятлар юзага келди.

Иккинчи бўлим якунланиши арафасида жамоамиз етакчиси Азиз Тўхтабоев ҳакам билан тортишгани учун қизил карточка билан жазоланди.

Шу тариқа Ўзбекистон Кубоги чорак финал биринчи ўйинида жамоамиз дуранг натижа қайд этди. Жавоб учрашуви 28 июль куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал, биринчи учрашув
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:1 (0:1)
Голлар: Носир Отақўзиев 65 пен. – Баҳодир Пардаев 20.
“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниязов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 19. Сардор Қоҳоров (28. Абдуллох Олимов-46), 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов (17. Азиз Тўхтабоев-52), 26. Ойбек Рустамов (71. Достон Мелиқўзиев-68).
“Бухоро”: 20. Сардор Қобулжонов, 7. Суҳроб Неъматов (11. Санъат Шихов-86), 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов (29. Жамшид Ҳасанов-92), 16. Артём Филипосян, 18. Баҳодир Пардаев, 19. Жасур Ҳасанов (33. Бобур Амонов-64), 23. Александр Мерзляков, 61. Азиз Ибрагимов, 85. Руслан Мелезиддинов, 87. Алишер Саноев.
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев, Д.Фозилов, М. Мажидов, О. Тўйчибоев.
Назоратчи: О. Рубаков.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:04, 05.07.2016.
Ўқилди: 4305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик