Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Виталий Ни: "Бугунги ғалаба жамоамиз мухлисларига байрам совғаси бўлди"

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган “Андижон” – “Насаф” 0:2 учрашувидан сўнг ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида клубимиз спорт директори Виталий Ни иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Биз Андижонга фақат ғалаба қозониш мақсадида келган эдик. Ўзларингизга маълум, кейинги учрашувларда жамоамиздан омад юз ўгирганди. Мураббийларимиз шу жиҳатдан футболчиларимизни руҳий томондан ҳам ушбу ўйинга яхши тайёрлашди, мана натижасини ўзларингиз кўриб турибсизлар. Кубок ўйинлари икки учрашувдан иборат, яна биз ўзимизда “Андижон” жамоасини қабул қиламиз. Бу бизда биллур соврин учун курашни давом эттиришда яна имкон беради.

“Андижон” жамоаси ўйинига тўхталадиган бўлсам, улар ҳам бу ўйинга ғалаба учун майдонга тушганлари кўриниб турди. Аммо жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадга эришди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба жамоамиз мухлисларини хурсанд қилади, бизнинг уларга байрам совғамиз бўлди. Жамоамиз мухлисларига қарата яна шуни айтмоқчиманки, сизлар ҳеч қачон хафа бўлманглар ёки хавотирланманглар, “Насаф” бу- “Насаф”! Буни ёддан чиқарманг.

Жамоамизнинг кейинги ўйинларидаги омадсизлик сабаби? Бунга асосий сабаб, таркибимиздаги йўқотишлар, яъни кўпгина етакчи ўйинчиларимиз жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олишмаганидир. Бугун Ш.Аъзамовнинг жароҳатидан қутулиб, майдонга қайтгани қувонарли бўлди. Жамоамизда руҳий ҳолат жойида. Ҳеч қандай муаммо йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Фақатгина айрим ўйинчиларимиз охирги омадсизликлардан бироз ҳаяжонда бўлишди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Тўғри, Артурнинг жамоамизни тарк этиши бу – катта йўқотиш. Наилож бу футбол, биров кетади унинг ўрнига бошқа келади. Артурнинг жамоамизда кўрсатган барча ўйинлари ва ютуқларимизга қўшган ҳиссаси учун унга яна бир марта ташаккур билдириб қоламан.

Жамоамизни ҳозирча фақат Геворкян тарк этди. Қолгани фақат гап-сўздан бошқа нарса эмас. Боя юқорида айтиб ўтдим. Бу футболда бўладиган ҳолат. Кимдир кетади, кимдир келади. Шунингдек жамоамизни кимдир тарк этишни ўйлаётган бўлса, биз уни мажбуран олиб қололмаймиз. Бизда кўпгина ёш кучлар бор, уларга бундан кейин ҳам имкон беравервамиз. Клубимизнинг ёшларга бўлган эътибори ҳеч қачон ўзгармайди. Биз тўғри йўлдан бораётганимизга ишончимиз комил. Бугунги ўйинда ўзимизда тарбияланган ўйинчиларни кўрдингиз, уларнинг ҳаракати ҳаммага ёқди деб, ўйлайман. 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:29, 05.07.2016.
Ўқилди: 4589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.