Португалия терма жамоасининг бош мураббийи Фернанду Сантуш таниқли француз мутахассиси Ги Рунинг яримҳимоячи Ренату Саншешнинг ёши борасидаги фикрига изоҳ берди.
Ги Ру футболчининг 18 ёшда эканлигига шубҳаланиб, уни 23-24 ёшда эканини тахмин қилган ди.
"Саншеш Португалияда туғилган, бошқа ерда эмас. У 18 ёшда. Мен эса 61 ёшдаман. БУ ерда шубҳага ўрин йўқ. Мен 61 йил аввал туғилганман ва ҳозир 61 ёшдаман.
Саншеш 18 йил аввал туғилган - ҳозир у 18 ёшда. Ман шунақа гаплар", - дейди Сантуш.