«Челси» Бельгия терма жамоасининг яримҳимоячиси Аксель Витцелнинг трансфери учун курашда «Эвертон»ни ортда қолдирди, деб хабар бермоқда The Sun.
Антонио Конте бошчилигидаги «кўклар» Витсель билан шахсий шартнома борасида келишиб олишган. Энди “Челси” “Зенит” билан трансфер масаласини ҳал қилиши керак.
Олдинроқ, «Эвертон» раҳбарияти Витселга ҳафтасига 140 минг евро маош беришга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.