"Галатасарой" яримҳимоячиси Уэсли Снейдарнинг агенти Гвидо Альберс турк клубида бўлаётган воқеаларни шарҳлади.
Туркия клуби тўпланиб қолган сариқ карточкалари учун Снейдерга 2,1 миллион евро жарима белгилагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ҳозирда "Галатасарой" Уэслининг жамоадан кетиши учун ҳамма нарса қилмоқда. Биз клубнинг бу ишидан норозимиз.
Катта клубнинг бу тариқа иш олиб бориши катта шармандаликдир. Улар Уэсли учун бошқа клубдан 7,5 миллион евро оолмоқчилар", - дейди агент.
Снейдер ўтган мавсумда "Галатасарой" сафида 40 учрашув ўтказди ва 5 та гол уриб, 10 та голга ассистентлик қилди.