Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

250 минг еврога нима қилиш мумкин? Руслар икки футболчининг маишатга сарфлаган пулни ҳисоблаб чиқишди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берилганидек, Россия терма жамоаси аъзолари Кокорин ва Мамаев Монте-Карлодаги тунги клубларнинг бирида 250 минг евро сарфлаб юборишган.

«Лайф» хабарига кўра, футболчилар ҳар бирининг нархи 500 евро бўлган шампан виносидан 500та харид қилишган. Гувоҳларнинг айтишича, маст бўлган футболчилар клубга ташриф буюрганларга вино тарқатишган, бенгал оловларини ёқиб, Россия мадҳиясини тинмасдан ижро қилинишини талаб қилишган.

Бу воқеадан сўнг Россияда кўплаб норозиликлар юзага келди. Sports.ru портали футболчилар маишатга сарфлаган 250 минг еврога нималар қилиш мумкинлиги ҳақида қизиқ материал эълон қилди.

250 минг еврога нималар қилиш мумкин? Бу пулга...

"Открытые-Арены" мажмуасига 3212 абонемент сотиб олиш,

Ижевск шаҳрида 7 та 3 хонали квартира сотиб олиш,

Ярославль шаҳрининг 600 000 кишилик аҳолисининг ҳар бирига биттадан нон сотиб олиш,

Мисрда 395 ҳафталик дам олиш,

40та янги REMAULT LOGAN автомобили сотиб олиш,

Рязань шаҳри троллейбусларида 1212 йил юриш,

Владимирь вилоятида 480та хусусий уйларни газлаштириш,

Яқин 2960 йилга етадиган интернет учун тўлов қилиш,

Уч марта юрак операциясини ўтказиш,

Новосибирск Давлат Университетинининг журналистика факультетида 394 та семестр учун тўлов қилиш,

208 тонна гречка сотиб олиб, Псков вилоятининг ҳар бир кишисига 1 кг дан тарқатиш,

507 142 литр 92 бензин сотиб олиш,

Москва-Владивосток поездининг плацкарт вагонида 1085 марта сайр қилиш,

253 500 оқ атиргул сотиб олиб, Калининград шаҳрининг ҳар бир аёлига совға қилиш,

Уэльс терма жамоасининг бош мураббий Крис Колманнинг бир йиллик маошини тўлаш...

мумкин экан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:49, 06.07.2016.
Ўқилди: 13421 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.