Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Гарет Бэйл: "Роналду – ажойиб футболчи, бироқ ярим финалда икки ўйинчи эмас, икки жамоа учрашади"

Баҳо:
+ | -

Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл Португалияга қарши кечадиган Евро-2016 ярим финал учрашуви борасида фикрлари билан бўлишди.

Криштиану Роналдуга қарши ўйнаш ҳақида

Ярим финалда икки ўйинчи эмас, икки жамоа учрашади. Бироқ Роналду ҳақида гапирадиган бўлсак, у ажойиб ўйинчи. Барча у нимага қодирлигини билади.

Шунга қарамай биз жамоа сифатида нима қила олишимизга эътиборимизни қаратганмиз. Биз алоҳида шахсларга тўхталмадик.

Роналду ҳозир ўзини қандай ҳис қилаётгани ва нима қилаётганига изоҳ бера олмайман. Мен эса ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. "Реал"да биз яхши чиқишамиз ва биргаликдаги ўйиндан ҳузур оламиз. Бироқ бу ерда асосий вазифам – терма жамоада бор кучим билан ўйнашдир.

Биз ярим финалда тўхтамоқчимасмиз. Биз майдонга чиқиб, ўз имкониятимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Менинг орзуим – учрашувда ғалаба қозониш ва бундан бўлак бошқа истак йўқ. Ундан кейинроғига эса ҳали боқмаяпмиз.

Қолган жамоадан алоҳида машҳулот ўтказгани ҳақида

Кичик муаммолар бўлди, шунинг учун тикланиш учун қўшимча кун олдим. Бироқ хавотирланиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Жисмоний томондан менда барчаси рисоладагидек.

Бош мураббий Крис Коулман ҳақида

Барчасини кескин ўзгартириб юборган қандайдир лаҳза бўлди, деб ўйламайман. Бу шунчаки узоқ вақт давомидаги машаққатли меҳнат натижаси бўлди.

Фикримча, Крис Коулман жамоага келганда, барча вазиятни ҳисобга олганда ҳаммаси бироз мураккаброқ эди. Жамоа натижа олиб келмасди, бироқ ишни ўзича шакллантириш, ўз нуфузини мустаҳкамлаш учун вақт зарур.

Мураббий муайян вақт захираси олганда у ҳақиқатда нимага қодирлигини кўрсатади. Натижада биз барча жиҳат бўйича юқорилай олдик ва ривожланишда давом этмоқдамиз.

Биз унинг фикрларини тушундик, бизда мураббий биздан нима истаётгани ҳақида аниқ тасаввур пайдо бўлди. Барча  кўрсатмаларни тўғри ва ўз вақтида бажаришни бошлаши учун баъзида вақт керак бўлади. Биз ўргандик, тараққий қилдик, тўғри йўлдан бордик ва энди тарихий онларни бошдан кечирмоқдамиз.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 12:52, 06.07.2016.
Ўқилди: 5891 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.