«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан боғлиқ сўнгги воқеалар Каталонияда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан, Испания суди Мессини 21 ойлик шартли қамоқ жазосига маҳкум этгани сабабли, баъзи ОАВлар «Барселона» клубидан Месси билан шартномани узайтиришни талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания суди Месси ва унинг отасини солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбдор деб топиб, 21 ойлик шартли қамоқ жазосига маҳкум этганди.