Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Европа чемпионатининг чорак финалида турнир мезбонлари Франция терма жамоасидан қабул қилинган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун Франциядан кучли эдик. Бизга омад етишмади. Ўта кераксиз вақтда гол ўтказдик.
Биз ўзимизнинг вазиятларимиздан фойдалана олмадик.
Агар 2010 ва 2012-йиллардаги мағлубиятларда биз ўзимиздан кучли жамоага қарши ўйнагандик. Лекин бугун ундай эмасди, биз бугун кучлироқ эдик. Лекин биринчи бўлим охирида гол ўтказганимиздан кейин барчаси чаппасига кетди.
Жароҳатланган Гомес ва Хедиранинг ўрнини тўлдириш қийин бўлди, шунингдек Ҳуммельс дисквалификация туфайли сафдан чиқди. Ўйин вақтида Боатенг жароҳатланди.
Йигитлар мен уларга нима кўрсатма берган бўлсам, барчасини тўғри бажаришди. Уларни мағлубиятда айбламайман.
Французлар бизни прессинг қилишмади, майдонда устунлик қилдик. Жуда кўп голли вазиятлар яратдик, лекин гол ура олмадик.
Ўйлайманки, французлар финалда Португалияни енгади. Португаллар Евро-2016 давомида ишончли ўйин кўрсатмаяпти. Францияда эса яхши жамоа шаклланган, лекин такрорлайман, бугун биз улардан кучли эдик.
Мен учун келажак ҳақида гапириш оғир. Ҳозир муваффақиятсизликдан хафа бўлиб ўтирибман. Ҳозирча терма жамоадаги келажагим ҳақида ўйлаш вақти эмас.
Мен мағлуб бўлишимизни ўйламагандим ва бундай эҳтимолда қандай ҳаракат қилишимни белгилаб олмагандим.
Бир неча кун дам оламиз, кейин яна нимадир айтишим мумкин. Балки ундан тезроқдир», — дея Лёвнинг сўзларини келтиради BBC.