Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Қорақалпоғистонлик футболчилар биринчи даврада қандай натижа қайд этишди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг биринчи давра ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Хўш Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари биринчи даврада қандай ўйнашди? KRuz.uz сайти бу ҳақда тўхталиб ўтади.


Саламат Қуттибоев ("Бухоро")
"Бухоро"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси биринчи даврадаги 15 ўйиннинг барчасида майдонга тушди. Саламат ана шу ўйинларнинг 13 тасини асосий таркибда, иккитасини эса захирадан майдонга тушган. Иккита баҳсда мураббийлар уни захирага олишган. Қуттибоев сафарда "Қўқон-1912" ва "Қизилқум", уйда "Андижон" билан учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Сала гол урган ўйинларда Бухороликлар ғалаба қоознишган. У шунингдек икки ўйинда ("Насаф", "Машъал") сариқ карточка олган. Қизиғи Саламат огоҳлантирилган ўйинларда "Бухоро" ютқазган. Қуттибоевнинг ишончли ўйинлари, уни терма жамоа йиғинига чақирилишига сабаб бўлди.


Наврўзбек Алимов ("Қўқон-1912")
24 ёшли ҳужумчи биринчи даврада 8 та ўйинда майдонга тушди. У 5 та ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, 3 та баҳсда захирадан майдонга тушган. 5 та беллашувда мураббийлар Наврўзни захирага олишган. Афсуски ҳужумчи биринчи даврада ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади. "Машъал", "Қизилқум" ва "Обод" билан ўйинларда Алимов ўз ҳисобига сариқ карточка ёздириб қўйган.


Ойбек Нурбоев ("Қўқон-1912")
"Қўқон-1912" таркибида тўп сураётган яна бир қорақалпоқ ўғлони. 28 ёшли ҳимоячи 10 та ўйинда майдонга тушди. У 9 ўйинни асосий таркибда бошлаб, бир баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, 2 та ўйинда эса захирага олинган. Нурбоев "Бухоро" билан учрашувда сариқ карточка олган.


Азамат Алланиязов ("Насаф")
26 ёшли ҳужумчи 13 та учрашувда майдонга тушган. Ана шу ўйинларнинг 7 тасида биринчи дақиқалардан майдонга тушган бўлса, 6 ўйинда захирадан ўйинга тушган. 4 та беллашувда Бердиев уни захирага олган. Алланиязов "Бухоро", "Андижон" ва "Навбаҳор" билан кечган ўйинларда рақиблар дарвозаларини аниқ нишонга олган. Азамат Наманган ва Бухородаги ўйинларда ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Дамир Низанов ("Нефтчи")
20 ёшли ярим ҳимоячи жароҳати туфайли биринчи даврада бирорта ҳам ўйинда майдонга туша олмади.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Киритилди: 13:52, 08.07.2016.
Ўқилди: 5031 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.