«Вест Бромвич» ҳужумчи Сайдо Барахинони ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
«ВБА» 22 ёшли футболчига 4 йилга мўлжалланган, шартлари яхшиланган янги битим таклиф қилган.
Барахинонинг ўзи эса шу ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Футболчига «Сток Сити», «Кристал Пэлас» ва «Уотфорд» қизиқмоқда.