Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Пешқадамлик ҳурмати ёки Шомуродов ва Лушан — ой лауреатлари

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, олий лиганинг биринчи даврасига ҳам якун ясалди. 15-турдан сўнг яқин таъқибчиларини сезиларли фарқ билан ортда қолдирган икки клуб - «Бунёдкор» ва «Локомотив» ёзги танаффусга ким биринчи ўринда чиқиб кетишини ўзаро ўйин­да ҳал қилдилар. Бу борада омад «қалдирғочлар»га кулиб боққанидан хабарингиз бор. Асосан ички чемпионат учрашувлари билан ёдда қолган июнь ойида шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси канадаликларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ой лауреатларини аниқлашда айнан шу баҳсларда ўзини кўрсатган номларга эътибор қаратдик. Демак, июнь ойининг энг яхшилари диққатингиз марказида.

Футболчилар орасида биринчи ўринни Элдор Шомуродов қўлга киритди. Истеъдодли ҳужумчи «Бун­ёдкор»нинг биринчи даврани пеш­қадам сифатида якунлашига катта ҳисса қўшишдан ташқари, миллий жамоамизнинг Канада термасига қарши кечган ўйинидаги ягона голга муаллифлик қилди. Энг асосийси, Шомуродов тўп сурган ҳар бир ўйинда унинг сермаҳсуллик ва барқарорликни таъминлашга астойдил интилаётгани, ҳамиша фаол бўлаётганини кўряпмиз. Буни қарангки, Элдор июнь ойи натижалари сарҳисобидан сўнг футболчилар умумий рўйхати пешқадамлигини қўлга олди.

Иккинчи поғонадан Зоҳид Абдуллаев жой эгаллади. «Металлург» ҳужумчиси ўзи қатнашган ўйинларнинг деярли барчасида гол уряпти, мабодо рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқолмаса, олдинги чизиқдаги шерикларига қулай вазият яратиб беради. Бекободликларнинг бугунги муваффақиятларида олий лига тўпурарлари рўйхатида пешқадамлар қаторида бораётган Абдуллаевнинг ҳиссаси беқиёс, албатта.

Кучли учликка «Пахтакор» аъзоси Шерзод Каримов якун ясаб беради. Жамоасининг барча учрашувларини асосий таркибда бошлаган иқтидорли футболчи етакчилардан бири эканини исботлашга уринмоқда. Айтиш жоизки, у мазкур вазифани аъло даражада уддаламоқда. Ҳар ҳолда, ярим ҳимоячи учун июнь ойида ўтказилган 5та ўйинда 3та гол уриш ёмон натижа эмас.

Умуман олганда, ой якунларига кўра, энг яхшилар қаторидан жой олишга муносиблар рўйхати ҳам кенг бўлди. Хусусан, Шоҳруз Норхонов («Обод»), Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»), Дилмурод Каримов («Металлург»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Зафар Полвонов («Машъал») каби футболчилар ҳам июнда бошқаларга нисбатан фаоллик кўрсатишди. Фақат маълум бир сабабларга кўра, кучли учликда бош­қа ўйинчилар номи зикр этилди.

Мураббийлар ҳақида гап кетганда, «Бунёдкор» билан давра чемпионига айланган Сергей Лушан биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Дарҳақиқат, ОЧЛда омади чопмаган мураббий бор эътиборини олий лигага қаратишини айтганди. Унинг сўзлари амалда ҳам ўз исботини топмоқда. «Қалдирғочлар» Ўзбекис­тон чемпионатини анча кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. 15та тур ортда қолган бир паллада бирор марта мағлубиятга учрамаган «Бун­ёдкор» энг кам гол ўтказиш бўйича ҳам тенг­сиз - 5та. Жамоа эришаётган ютуқларда албатта, мураббийнинг улуши беқиёс. Шу тариқа, Сергей Иванович умумий рўйхатда очколар сони бў­йича «Локомотив» устози Мирко Йеличичга тенглашиб олди. Ҳа, «қалдирғочлар» ва «темирйўлчилар» қарама-қаршилиги шу ерда ҳам намоён бўлмоқда.

«Металлург»нинг жорий мавсум қайд этаётган натижалари ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги тайин. Бекободликлар ҳозирга келиб 3-ўрин учун курашда «Насаф» ва «Пахта­кор»­га муносиб рақобат туғдиришмоқда. Жамоа ҳар бир ўйинни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда, футболчилари тур рамзий термалари ҳамда тўпурарлар рўйхатидан мунтазам равишда ўрин эгаллашмоқда. Ушбу кўрсаткичларда жамоа бош мураббийининг меҳнатлари ётибди. Демак, иккинчи ўрин «Металлург» устози Рустам Мирсодиқовга ажратилди.

Май ойи якунларига кўра, турнир жадвалининг қуйи ўринларини эгаллаган «Машъал»нинг «иштаҳаси» июнга келиб «очилди». Жамоа рақиб ким бўлишидан қатъий назар, фақат ғалаба илинжида тўп сурди, бирин-кетин очко тўплаб, мавқеини анча тиклаб олди. Кўрсаткичларнинг бу каби ижобий кўриниш олиши - бекободликларни ўйинларга тайёрлаётган мутахассис Александр Хомяковнинг саъй-ҳаракатлари меваси. Айнан ушбу мутахассис ой лауреатлари қаторидан ўрин эгаллаган энг яхши мураббийлар кучли учлигига якун ясайди.

Шунингдек, мазкур рўйхатдан «Локомотив» устози Мирко Йеличич, қўл остидаги жамоа мавқеини тиклашга катта улуш қўшган Ихтиёр Каримов («Шўртан» в.б.), Даврон Файзиев («Сўғдиёна») ҳамда Андрей Фёдоров («Нефтчи») ҳам жой олишлари мумкин эди. Нима ҳам дердик, кейинги ойлар мобайнида барқарорлик сақланиб қолса, бу мутахассислар ҳам лауреатлар рейтингида очко тўплашга киришсалар, ажабмас.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№      Футболчи                        Ўйин     Дақиқа     Гол      Энг яхши

 

1.       Элдор Шомуродов            4           357          1              1

2.       Зоҳид Абдуллаев              4           356          3              1

3.         Шерзод Каримов           5          435     3              -

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Самвел Бабаян (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Мирко Йеличич («Локомотив»)

Апрель

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Жамшид Саидов («Бухоро»)

3. Даврон Файзиев («Сўғдиёна»)

Май

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Жамшид Саидов («Бухоро»)

Июнь

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Рустам Мирсодиқов («Металлург»)

3. Александр Хомяков («Машъал»)

 

Энг яхши футболчилар|футзалчилар

Февраль

1. Рустам Умаров (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал т.ж.)

Март

1. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

2. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

3. Бобур Абдуҳолиқов («Насаф»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

3. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

Май

1. Сервер Жепаров («Локомотив»)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Игорь Таран («Шўртан»)

Июнь

1. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

2. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

3. Шерзод Каримов («Пахтакор»)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Мирко Йеличич - 11 очко

2. Сергей Лушан - 11 очко

3-4. Самвел Бабаян - 5 очко

3-4. Хосе Мария Мендез - 5 очко

5. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

6. Жамшид Саидов - 4 очко

7. Рустам Мирсодиқов - 3 очко

8. Даврон Файзиев - 1 очко

9. Александр Хомяков - 1 очко

---------------------------------------

Футболчилар|футзалчилар

1. Элдор Шомуродов - 11 очко

2. Одил Аҳмедов - 8 очко

3-5. Сардор Рашидов - 5 очко

3-5. Рустам Умаров - 5 очко

3-5. Сервер Жепаров - 5 очко

6. Зоҳид Абдуллаев - 4 очко

7. Темурхўжа Абдухолиқов - 3 очко

8-11. Дилшод Раҳматов - 1 очко

8-11. Бобур Абдухолиқов - 1 очко

8-11. Игорь Таран - 1 очко

8-11. Шерзод Каримов - 1 очко

 ------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Ўткир УМАРОВ          

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 10.07.2016.
Ўқилди: 5150 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.