Футбол агенти Мино Райола «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.
«Полнинг келажаги борасида турли миш-мишларни эшитдим, лекин у "Ювентус"да қолиши ҳам мумкин. Погба Туринни тарк этишга шошилмаяпти. Клубнинг ўзи ҳам унинг кетишини истамаяпти, "Ювентус" Поль билан шартномани узайтиришни истайди.
Погба "Юве"ни тезда тарк этишга интилмайди, Поль ўзининг клубда тутган ўрнидан рози бўлиши керак. Шунингдек, "Ювентус" ҳам ўзининг етакчи футболчиларини ушлаб қолишни истайди», — деди Райола "The Times"га берган интервьюсида.