Кириш Регистрация
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Тоғдаги йиғин давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" клубида мавсумолди йиғини жадал давом этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоамизнинг Хожикентдаги йиғини давом этмоқда. Бўстонлиқ туманидаги машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилмоқда. Яъни футболчилар машғулот давомида асосан югуришмоқда. Ўтган вақт давомида таркибга янги футболчиларни келиб қўшилмаганлиги айтиб ўтиш жоиз. Аксинча, биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчиларни бошқа клублар сафига қўшилганлиги ойдинлашди. Ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов “Олмалиқ” машғулотларида қатнашмоқда. Мавсум арафасида “Бунёдкор” жамоасидан келиб қўшилган Хайрулла Каримов ва Сардор Азимовлар ҳам “Бунёдкор”га қайтишди, ярим ҳимоячи Нодир Мавлонов эса “Обод” таркибида шуғулланмоқда. Бундан ташқари биринчи даврада жамоада ҳаракат қилган Алибек Туробов, Обид Жўрабоев, Анвар Ражабов, Ҳасан Асқаров, Азиз Ғуломхўжаев, Санжар Асқаралиев, Алибобо Раҳматуллаевлар ҳам мавсум иккинчи ярмини бошқа клублар сафида ўтказишади. Юқорида номлари қайд этилган футболчиларнинг аксариятига биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги сабабли бошқа жамоаларга ўтишларига рухсат берилган. Умумий ҳисобда айни пайтдаги машғулотларда 19 нафар футболчи қатнашмоқда.   

Жамоамиздаги яна бир дарвозабон Александр Корнийчук эса пойтахтда давом эттириладиган машғулотларда сафга қўшилади. Келгусида ушбу посбонни “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритишини эҳтимоли ҳам юқори. Яъни у дарвозабонларга устозлик қилади. Украиналик ҳужумчи Владислав Павленко ҳам “Навбаҳор”га қайтмаслиги мумкин. Айни пайтда футболчига бир қатор клублардан таклиф тушаётганлиги сабабли бошқа жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. 
“Навбаҳор”нинг Хожикентдаги йиғинида қатнашаётган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов, Артур Парванов (“Норин” жамоасидан таклиф этилган), Мирзоҳид Маматханов; 
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев  (иккаласи ҳам “Норин”);
Ярим ҳимоячилар: Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азизбек Турғунбоев, Дониёр Инамов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов (“Хотира-79”); 
Ҳужумчилар: Шоҳжаҳон Аббосов, Абдумалик Абдуллаев (“Андижон”), Владислав Алексин (“Норин”).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:02, 13.07.2016.
Ўқилди: 5538 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.