Машҳур Голлвиуд юлдузи Мэтт Дэймон Мадриднинг "Атлетико" клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Киноактёр "Жейсон Борн" фильмини реклама акцияси доирасида футболчилар билан мулоқот қилди.
Учрашув якунида эса унга ўз номи ёзилган "Атлетико" футболкасини совға қилишди. Клуб расмий твиттери эса Дэймон билан шартнома имзолагани ҳақида ҳазил твитни ёзди.