"Атлетико" ҳужумчиси Лусиано Вьетто фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, аргентиналик 22 ёшли футболчи каталонияликлар сафига ўтишга рози бўлди.
Вьетто "Барселона"да ижарада ўйнайди. ва "Барселона" 20 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужумчи ўтган мавсумда Испания чемпионатининг 19 учрашувида битта гол урган ва 3 та голга узатма оширган.