«Интер» бош мураббийи Роберто Манчини «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Яҳё Туре билан шартнома имзолаш имкониятлари ҳақида гапириб берди.
«Туре ҳамон энг яхши яримҳимоячилардан бири. Бироқ «Интер»да у билан шартнома имзолаш имконияти йўқ. Ҳозирча афсусланиб ўтирмаймиз, кейинги йили ҳаракат қилиб кўрамиз», – деди Манчини.
«Сити» клубига Хосеп Гвардиола бош мураббий қилиб тайинланганидан сўнг Яҳё Туренинг келажаги ҳам сўроқ остида қолди. Ўз вақтида Гвардиола «Барселона»да унинг хизматидан воз кечганди.