Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Қитъани титратган Исландия ёхуд халоскор спортнинг мўъжизакор қудрати

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати ниҳоясига етди ва унда Португалия терма жамоаси ғалаба қозонди. Аммо мусобақа давомида португаллардан ҳам кўпроқ тилга тушган жамоалар бўлди - Уэльс, Исландия... Айниқса исландлар Евро-2016 тарихида алоҳида ўз ўрнига эга бўлиб қоладилар. Ахир аҳолиси 300 минг бўлган чоққина давлат бутун бошли қитъани титратади-ю, тарихда қолмайдими?

Исландия - мантиқан ўйлаб қаралса футбол ривожи учун мутлақо тўғри келмайдиган жой. Бу ерда қиш саккиз ой давом этади. Мудом қор кечиб юриладиган мамлакатда футболни ривожлантириш ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгили, албатта. Аммо Исландия бунинг аксини исботлай олди. Қандай қилиб?

Аслини олганда, Исландияда спортга бўлган эътибор ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида кучайди. Аммо бутун мамлакат бўйлаб спорт иншоотлари қурилар экан, футболни ривожлантиришдан ҳам кўра, бошқа нарса ҳақида кўпроқ бош қотирилди. Гап шундаки, ўша вақтларда исланд ёшлари ўртасида тамаки, алкогол ва наркотик моддаларга қаттиқ ружу қўйилган эди. Мамлакат мавжуд вазиятда қутқарувчи ролида айнан спортни кўрди. Шу мақсад йўлида катта ислоҳотга қўл уришди - 8 та йирик спорт мажмуаси қурилди. Усти ёпиқ иншоотларда футбол майдонидан тортиб, бассейнгача бор эди.

Бундан ташқари, Рейкьявик шаҳри мэрияси ғалати тадбирга қўл урди. Унга кўра, мактаб ўқувчилари яхши хулқи ва аъло баҳолари учун махсус ёрлиқлар билан тақдирлана бошладилар. Қизиғи шундаки, ушбу ёрлиқни бемалол спорт дўконларида исталган нарсага алмаштириш мумкин эди. Қийматидан келиб чиқиб, албатта. Хоҳланг тўп олинг, хоҳланг спорт либоси. Муҳими, алкогол ва тамакидан узоқ юрсангиз бўлгани.

Натижа эса ўзини кўп куттирмади, мутахассислар таҳлилига кўра, 1998 йилда 15-16 ёшда бўлган исландияликларинг 46 фоизи алкоголли ичимликларни татиб кўришга улгурган эдилар. Ўйлаб кўринг, ахир бу даҳшат-ку! Ҳар икки боланинг бири маст ҳолатда бўлишини ўйлаб кўряпсизми? Исландияни бу даҳшатдан спорт қутқарди - 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 5 фоизга тушди. Шунингдек, ўша йилларда исланд ўсмирларининг 23 фоизи тамаки чекишни ҳам бошлаб юборгандилар. Ҳозир адашган ёшлар улуши 3 фоизни ташкил этади. Наркотик моддалар бўйича вазият ҳам анча яхшиланди, агар 1998 йилда 15-16 ёшли ўсмирларнинг 17 фоизи гиёҳванд моддаларни татиб кўрган бўлса,  ҳозир адашганлар улуши 3 фоизни ташкил этади.

Энг қизиғи, ўтган вақт оралиғида бутун мамлакат бўйлаб алкоголли ичимликлар савдоси 33 фоизга камайди. Исландия терма жамоасининг Европа чепионатидаги ғолибона юришидан сўнг бу кўрсаткич янада ижобий кўриниш олиши турган гап. Биргина футбол бутун бошли мамлакатни қай даражада ўзгартириб юборганини тасаввур қиляпсизми?

Биз бу гапларни нимага ёзмоқдамиз? Худога шукур, бизнинг ёшларимизга турли иллатлар бу қадар жиддий хавф солмайди. Бизнинг тарихий қадриятларимиз, миллий анъанамиз ва руҳиятимизга улар бегона. Боз устига, юртимизда, спортга бўлган эътибор ҳам юқори даражада. Йирик-йирик ўйингоҳлар ишга тушган, деярли ҳар бир туманда янги спорт мажмуалари­ қурилмоқда ёки борлари таъмирдан чиқариляпти. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар, дарҳақиқат, тахсинга сазовор. Исландиядан асло қолишадиган жойимиз йўқ. Аммо шу ўринда бир савол юзага келиши ҳам турган гап - нима учун мана шундай кенг қамровли саъй- ҳаракатларнинг самараси кўринмаяпти? Қачон бизнинг терма жамоамиз ҳам арзирли натижага эришади? Ахир Исландияда ислоҳотлар бошланган вақтда биз ҳам болалар спортига катта эътибор қарата бошлаган эдик-ку? Биз эмасми, ўша 90-йилларда қаторлаштириб иншоотлар қурган, уч босқичли мусобақаларни йўлга қўйган ва изчил давом эттираётган. Аммо қани натижа? Нима учун биз Олимпиадаларда юқори ўринларда турмаймиз? Ёки терма жамоамиз жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси эмас?

Аслида бу муаммоларнинг кўламини ҳаммамиз яхши биламиз. Муаммонинг илдизи шундаки, биз мавжуд шароитдан фойдаланишдан кўра у ҳақида гапиришни кўпроқ маъқул кўрамиз. Стадионлар қуриляптими - қуриляпти. Шароитлар яратиляптими - яратиляпти. Бўлди, шуни мадҳ этиш билан кунимиз ўтади. Ўша стадионларда қандай иш олиб борилаётгани эса, бошқа масала.

Россия чемпионатида фаолият олиб бораётган туркманистонлик мураббий Қурбон Бердиевни яхши биласиз. У ўз вақтида ўртамиёна «Рубин» билан қудратли «Барселона»ни енгиш мумкинлигини бутун дунёга кўрсатиб берган эди. Ўтган мавсум эса «Ростов»дек аутсайдер билан Россия премьер-лигасида кумуш медални қўлга киритди. Сал қолса ғолиб чиқиши ҳам мумкин эди. Ана шу мураббий интервьюларидан бирида айтган эди: «Туркманистонда ишлаб юрган чоғларимда тажриба алмашиш учун Япониядан мураббийлар келишди. Мен уларга болалар футболи билан боғлиқ муаммолар, стадионлар етишмовчилиги ҳақида куйиниб гапирдим. Уларнинг жавоби эса мени мутлақо эсанкиратиб қўйди: «Муҳими, мураббий яхши бўлсин. Агар мураббий малакали бўлса, болаларга тўп тепишни тақир ерда ҳам ўргата олади!»

Афсуски, бизда ҳам айни шу масалада муаммо борлигини ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Биз инфратузилма борасида кўп ишларни амалга оширдик. Албатта, ҳали бажариладигани ҳам етарли. Масалан, туманлардаги шароитни мақтаганимиз билан қишлоқда яшайдиган ҳамма болаларда ҳам у ерга бориб ўйнаш имконияти мавжуд эмас. Ўз стадионига эга бўлмаган қишлоқлар эса, эҳ-ҳе, қанчадан-қанча. Аммо вақти келиб бу муаммолар ҳам бартараф этилишига, бемалол ишониш мумкин. Ахир шунча иш бажарилди, қолгани ҳам бўлар. Бироқ мураббийлар малакаси...

Германияда болалар мураббийининг мукофот пули у тарбиялаган футболчининг маошидан чегирма сифатида олиб берилар экан. Яъни, Месут Ўзил ва Томас Мюллерни тарбиялаб қўйган мураббийлар ҳозир ҳеч нарсадан кам бўлмай, фароғатда яшамоқдалар. Японларда эса мураббийларга катта маош берилади. Балки биз ҳам мураббийларни аттестациядан ўтказишда бошқа соҳага тегишли саволларни беравермасдан, уларнинг тажрибасини қўллаб кўрармиз...

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:19, 15.07.2016.
Ўқилди: 9839 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.