"Лестер"нинг франциялик яримҳимоячиси Н`Голо Канте "Челси" билан шахсий шартномаси бандларини келишиб олди, дея хабар беради The Sun.
Газета хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг трансфери "Челси" учун 29 миллион фунт (34 млн евро)га тушади. Шартнома беш йил муддатга тузилмоқда.