Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко терма жамоани тарқатиб юбориш ҳақидаги мухлислар талабномасини кўриб чиқиш масаласига изоҳ берди.
«Терма жамоа йўқ, у тарқатиб юборилган» деди Мутко.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоасини тарқатиб юбориш ҳақидаги талабнома мухлислар томонидан change.org сайтига жойлаштирилган эди. Бугунги кунгача талабномага 900 мингга яқин фуқаро имзо чекишган.