Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда. 17 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари Қувасойда Биринчи лига вакили “Цементчи” жамоасига қарши назорат баҳсида иштирок этишди. Ўйин тақдирини “Нефтчи” ҳужумчиси Анвар Абдулҳақов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.
Қувасойдаги ўйин кескин курашларга бой ўтди деб айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек, баҳс давомида қувасойликларда ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ кичик ҳисобдаги натижа ўйин тақдирини белгилади. “Нефтчи” ёшлари “Цементчи”га қарши қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди.
Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Азиз Носиров, Миржамол Неъматов, Аъзам Холматов, Иброҳим Нўъмонов, Анвар Аминжонов, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Хуршид Асқаралиев, Рўстам Тўхтасинов, Анвар Абдулҳақов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Жавоҳир Мухторов, Ҳусанбой Ғаниев, Мўминжон Маъруфжонов, Асадбек Маъмуров, Авазбек Ўлмасалиев
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ёшларимиз устози Баҳром Ҳайдаров мазкур ўртоқлик ўйини орқали бир қатор ёш иқтидорларни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлди. Хусусан “Нефтчи” футбол мактабидан етишиб чиқаётган ёш фарғоналик ўйинчилар шу куни кўрикдан ўтдилар. Улар ичидан энг муносиблари кейинчалик ёшлар жамоасига таклиф қилинишлари мумкин. “Нефтчи” ўринбосарларининг навбатдаги рақиби ҳам Биринчи лига вакили ҳисобланади. Фарғоналик футболчилар 19 июль куни Қиргулидаги стадионда “Норин” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишади. Кейинроқ эса Арсивнинг “Беҳисор” футбол жамоасига қарши яна бир ўйин бўлиб ўтиши режа қилинган.