"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ибицадаги таътил вақтида ҳам мухлислардан беркина олмади.
Бир гуруҳ мухлислар оиласи даврасида охирги муаммоларни унутиб, кўздан йироқда дам олаётган футболчини ўраб олишди. Лионель бу вазиятдан норози бўлганлиги айтилмоқда. Бир кун аввал уни кўришни истаган мухлиси узоқ масофага сузиб борган эди.