"Реал" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 финалида олган жароҳатини даволамоқда. Футболчи мухлисларига видео орқали мурожаат қилди.
"Ҳаммага салом! Мен шунчаки барча мухлисларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман ва уларга қайтганимдан сўнг янада кучлироқ бўлишимни айтмоқчиман. Сизларга раҳмат. Яшасин, Португалия!", - дейди Роналду Инстаграмга ойлаган видеосида.
Роналду сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралашида Швейцарияга қарши учрашувда (6 сентябрь) иштирок этолмаслиги мумкин. Унинг янги мавсумдаги биринчи ўйини 11 сентябрь куни Примеранинг 3-турида "Реал" - "Осасуна" учрашувига тўғри келиши мумкин.
Испания чемпионатининг старт ўйинлари "Реал Сосьедед" (21 август) ва "Сельта" (28 август)га қарши учрашувларда Криштиану аниқ ўйнамайди.