Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

"Насаф"га келиши кутилаётган Драган Херан ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврада мавсумнинг биринчи ярмида йўқотилган очколар ўрнини қоплаб олмоқчи бўлган Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз таркибини кучайтирмоқда.

Буни клуб таркибига қўшилаётган футболчиларнинг савиясидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Аввалига Фозил Мусаев, кейинчалик Россиялик Голбан, Сербиядан Драган Херан ва Огнен Красичлар. Биз ҳар бир келиб қўшиладиган футболчилар ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз, ва даставвал «Насаф» учун оғриқли позицияни тўлдирувчи ва клубнинг дардига дармон бўлиши мумкин бўлган сербиялик марказий ҳужумчи ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Танишинг, Драган Херан!
1987 йил 6 октябр, Сербия
Ампуласи: Ҳужумчи
Бўйи: 191см
Сўнги клуби: ФК Вардар (Македония)

Футболчининг фаолиятига назар соладиган бўлсак, профессионал фаолиятини 2005 йилдан, Сербия Суперлигаси вакили ҳисобланмиш, «Смедерево» жамоасида бошланган ва 2012 йилгача жамоада фаолият олиб борган. Кейинчалик 2012 йилги мавсумларни Исроилда ўтказган Херан 2012 йилги мавсумни «Апоел» сафида ўтказади ва 10та ўйинда майдонга тушиб, барча учрашувларда майдонни голсиз тарк этади. 2013 йилги мавсумда эса «Маккаби» шарафини ҳимоя қилган ва 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 бор йўл топа билган.
Драган Херан кейинги фаолиятини Озарбайжон чемпионатида ўтказади, «Симурқ» таркибида илк мавсумидаёқ 31 учрашувда майдонга тушган ва 10 та гол уришга эришган, кейинги мавсумда эса 24 учрашувда 14 бор рақиб дарвозабонларини ранжитган.

2016 йилги мавсумни Македониянинг «Вардар» клубида бошлаган хужумчи фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.

Умид қиламизки, клуб бундай бўйдор ва тажовускор хужумчини қўлдан чиқармайди ва Қаршида олиб қолади. Тан олиш керак, бу футболчи «Насаф»га керак ва жамоанинг ўйин услубига тўла мос келади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:22, 19.07.2016.
Ўқилди: 14847 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.